Кончилар “Заковат”да беллашдилар
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “НКМК жамғармаси” ДМ бўлинмалари ишчи-ходимларидан ташкил топган 10 та жамоа иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, “Қизилқум” кон бошқармаси жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди. Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика марказий лабораторияси жамоаси 2-ўринни, Тиббий-санитария бўлими жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар НКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири