Сайёр қабул: ваъдалар ваъдалигича қолмайдими? (+видео)
“Uzbekistan Airways” республиканинг барча ҳудудларида йўловчилар муаммоларига ечим топиш, уларнинг таклиф ва фикрларини ўрганиш ҳамда хизматлар сифатини яхшилаш учун вилоятларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда Савдо-саноат палатаси, Туризм, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари, жисмоний ва юридик шахслар, авиачипталар сотувчи агентлар, сайёҳлик компаниялари, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Унда авиаташувлар жаҳон тажрибаси асосида такомиллашувни талаб қиладиган, йўловчи ва юк ташиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари “Uzbekistan Airways” АЖ гуруҳига кирувчи "Силк Авиа" авиакомпанияси негизида авиаташувлар ички бозорининг ривожланиши ҳақида ҳам батафсил маълумот олишди.
–Ўзбекистон Республикаси ичидаги авиақатновларни кўпайтириш ва фуқароларнинг ҳаво транспортида ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш авиакомпания олдига қўйилган устувор вазифалардан бири бўлиб қолаверади, –деб таъкидлади “Uzbekistan Airways” АЖ мутасаддилари.
[gallery-28814]
Сайёҳлик фирмаси вакиллари ички туризмга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда талаб юқори бўлган Фарғонадан Хоразм, Бухоро, Самарқандга ички рейсларни йўлга қўйиш ҳамон пайсалга солинаётганини айтдилар. Афсуски, бу масала 2025 йилда бўлиб ўтган шу каби сайёр қабулда ҳам кўтарилган эди. Ўшанда ҳам “Uzbekistan Airways” вакиллари бу йўналишлар бўйича рейслар қўйилишига ваъда берган эдилар. Аммо...
Тадбир иштирокчилари “Uzbekistan Airways” акционерлик жамияти гуруҳига кирувчи "Силк Aвиа" авиакомпанияси негизида авиаташувлар ва ички бозорнинг ривожланиши ҳақида ҳам батафсил маълумот олдилар. Иштирокчилар чипталар сотилишини янада шаффофлаштириш ва бу борада қулайлик яратиш, шунингдек, борт кузатувчиси бўлиш истагидаги йигит-қизларни ишга жойлаштириш масаласида ҳам мурожаат қилдилар.
Учрашувда таъкидланишича, авиакомпания Турин ва Транспорт университети билан кадрлар тайёрлашда 2+2 кўринишида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сайёр қабулдаги мурожаатларни авиакомпаниянинг тегишли мутасаддилари ўрганиб чиқишлари айтилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Nks5VaNyEgY" title="Sayyor qabul: va’dalar va’daligicha qolmaydimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА