Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги тугатилди
Қирғизистонда Рақамли ривожланиш ва инновацион технологиялар вазирлиги тугатилди. Бу идора зиммасидаги вазифа, ходимлар, ресурс ва қуйи тузилмалар Президент мулкини бошқариш департаментига ўтказилади.
Бу ҳақда Президент Садир Жапаровнинг тегишли фармони эълон қилинди.
Энди рақамлаштириш, рақамли бошқарув, кибер хавфсизлик, сунъий интеллект, коммуникация соҳаларида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул йирик департамент таркибида алоҳида бўлинмалар ташкил этилади.
– Қарордан кўзланган мақсад рақамлаштиришни тезлаштириш, электрон ҳукуматни такомиллаштириш, ахборот технологиялари бозорини ривожлантириш ва бутун мамлакат бўйлаб IТ парклар яратишдир, – дейилган хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА