Дунё суратларда
Бир лаҳзада бутун дунё. Япониянинг кўҳна удумидан Ливан фожиасигача, Украинадаги жанггоҳдан Хитой табиати мўъжизасигача – жаҳон манзараси ЎзА нигоҳида.
Яна ўқувчиларимизни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этамиз.

Япония: Самурай либосидаги жангчилар Қуёш чиқиши фестивали иккинчи қисми бошланишини кутишяпти. Баҳордан дарак берувчи бу қадим байрам юзлаб иштирокчини Токио яқинидаги тоққа чорлади. Синто руҳонийлари шу ердан чўққидаги муқаддас зиёратгоҳ томон юриш бошлади.

Франция, Жувис-сюр-Орж: Париж яқинида йўловчиларни олиб кетаётган кичик автобус Сена дарёсига тушиб кетди. Фавқулодда хизмат ходимлари иш устида.

Сариёр тўғони, Туркия: Наллихон туманида фламинголар сув юзаси бўйлаб югуриб, ҳавога кўтарилмоқда. Баҳор келиши билан бу ҳудудни эгаллайдиган турли хил қушлар галаси ёзни шу ерда ўтказиб, қишда жанубга учиб кетади.

Пужехей, Хитой: Кубей округининг умумий кўриниши. Сўнгги йилларда ушбу манзарали ҳудуднинг экологик ҳолати муттасил яхшиланяпти. Натижада қуш турлари сони ва хилма-хиллиги сезиларли даражада ошган.

АҚШ: Калифорнияда қуёш шафақ томон ботаётганда волейбол ўйнаётган одамлар.

Тир, Ливан: Дафн маросими. Фуқаро мудофааси ходимлари Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган уч нафар ҳамкасби тобутини олиб кетяпти.

Найроби, Кения: Маасай либосидаги анъанавий раққосалар Лондон марафонида жаҳон рекордини ўрнатган, Президент Уильям Рута билан учрашув учун келаётган Себастьян Савени Давлат уйи ёнида кутиб оляпти.

Харьков, Украина: Миллий гвардия 13-Хартия тезкор бригадаси аскари фронт чизиғида “Богдан” ўзи юрар гаубицасини Россия позицияси томон отишга тайёр турибди.

Непал, Катманду: аёл диндорлар минтақадаги энг узоқ давом этадиган фестивал – бир ойлик байрам чоғида Рато Мачиндранат фестивали баланд аравасини Лаганкелдан Таттолягача тортиб боряпти.

Порт-Судан, Судан: кўчирилган суданлик ўқувчи бошланғич мактабда ўрнатилган чодир ичидан қараб турибди. Армия ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида давом этаётган можаро ўн минглаб одамнинг ҳаётига зомин бўлиб, дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозлардан бирини келтириб чиқарди. UNICEF маълумотига кўра, 8 миллиондан кўп бола мактабга бора олмаяпти.

Лондон, Буюк Британия: Икки рассом Гилберт ва Жорж “Gilbert & George” марказида бўлиб ўтаётган “Our George Crompton, Worlds and Windows” кўргазмаси доирасида уюштирилган мулоқотда иштирок этяпти.
Фардона Яхшибоева, ЎзА