Мадьяр Орбан ҳукумати давридаги хусусийлаштириш бўйича тергов бошлайди
Венгриянинг янги Бош вазири Петер Мадьяр 1988-2000 йиллар оралиғида тасдиқланган хусусийлаштириш битимлари бўйича тергов ўтказилиши, шунингдек социалистик даврдаги давлат хавфсизлик агентлари архиви тўлиқ очилишини эълон қилди.
Ҳужжатлар шу йил кузда, 1956 йилги Венгрия инқилобининг 70 йиллиги муносабати билан очиқланади.
Мадьяр таъкидлашича, тергов ўша даврдаги ишбилармонлар, партиянинг нуфузли шахслари ва разведка хизмати ўртасидаги алоқаларни аниқлаш мақсадини кўзлайди. Унинг фикрича, ошкор қилинадиган архив Венгриянинг ҳозирги ҳукмрон ва иқтисодий элитаси қандай шаклланганини аниқлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари янги етакчи собиқ Бош вазир Виктор Орбаннинг атрофидагиларни танқид қилиб, унинг бошқаруви остидаги олигархлар ўз маблағини оммавий равишда БАА, АҚШ ва Уругвайга ўтказганини даъво қилди.
С.Раҳимов, ЎзА