Нукусда тиббий кўрик ташкил этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Чимбой чойхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3-сонли Оилавий поликлиникада “Соғлом жамият — кучли давлат” шиори остида бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, Нукус шаҳар ҳокимлиги, “маҳалла еттилиги” вакиллари, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ва 3-сонли Оилавий поликлиника шифокорлари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган кўрик давомида 16 нафар фуқарога даволаниши учун йўлланма, 2 нафар фуқарога “Оқ тош” ва “Зомин” санаторийларига йўлланма берилди. Шунингдек, 1 нафар фуқаронинг ногиронлик гуруҳи белгиланди.

Тадбир давомида бир минг нафардан ортиқ фуқарога саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни олдини олиш бўйича шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА