Норинда янги маҳалла кутубхонаси фойдаланишга топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги Қўшариқ маҳалласида “Маҳалла халқ кутубхонаси” очилди. Маърифий маскан аҳоли, айниқса ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Кутубхона очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ушбу зиё маскани келгусида илм-маърифат ўчоғи сифатида узоқ йиллар халққа хизмат қилиши таъкидланди.
Маросимда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари, маърифат тарғиботчилари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
[gallery-28968]
Қайд этилганидек, ушбу кутубхона барча китобсеварлар учун очиқ бўлиб, адабиётлардан фойдаланиш мутлақо бепул.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА