Халқаро санъат фестивали ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 20–24 апрель кунлари ўтказилган халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида қатор маданий тадбирлар ташкил этилди.
Бу йилги фестиваль Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида ташкил қилинган Ўзбекистон халқ рассоми Хуршид Зиёхоновнинг ижодига бағишланган “Шарқ кубизми: кўнгил геометрияси” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими билан бошланди. Кўргазмада муаллифнинг 30 дан ортиқ бадиий асари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Фестивалнинг дастлабки кунида моҳир ҳунарманд ва дизайнерларнинг ижодий ишлари ҳам намойишга қўйилди.
[gallery-28965]
Фестиваль давомида талаба ва ўқувчи-ёшлар иштирокида расм чизиш бўйича маҳорат дарслари, бадий кўргазмалар, тажрибали рассомлар ва ёшлар иштирокида Амударё туманидаги диққатга сазовор жойларга ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Бозорбой Серекеев ҳамда Борлиқбой Айтмуратовнинг уй-музейларига саёҳат қилинди.
Фестиваль якунида турли танловлар ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар медаль, диплом ва сертификатлар билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА