Гувоҳномалар топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ходимларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва соҳадаги самарадорликни ошириш мақсадида хизмат гувоҳномаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Унда таъкидланганидек, хизмат гувоҳномаси бу фақатгина ҳужжат эмас, у ҳар қандай ҳолатда ҳам истеъмолчи манфаатини қонун асосида ҳимоя қилиши учун берилган расмий ваколат белгисидир. Ходим ўз вазифасини бажариш жараёнида истеъмолчи ёки тадбиркорга ўзини таништириши ва ваколатини кўрсатиши шарт. Бу ходим ва фуқаро ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди.


Федерация раҳбарияти хизмат гувоҳномасини қабул қилиб олган барча ходимларни қутлаб, уларнинг юртимиз равнақи, аҳоли фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларида улкан муваффақиятлар тилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА