Президентнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди
Тадбирда миллий адабиётимиз, маданият ва санъатимиз фахри бўлган шоир ва ёзувчилар, актёр, драматург ва режиссёрлар, қўшиқчи, созанда ва композиторлар, рассом, ҳайкалтарош ва ҳунармандлар, санъатшунос олимлар иштирок этмоқда.
— Давлатни иқтисод кўтаради, қонун бошқаради, армия ҳимоя қилади. Лекин қайси мамлакат адабиёт ва маданиятга эътибор берса, келажаги мустаҳкам бўлади. Қайси жамият ижод ва санъатни қадрласа, ўша халқнинг маънавий иммунитети кучли бўлади.
Битта яхши асар, таъсирчан қўшиқ миллатнинг руҳини кўтаради, биргина спектакль жамиятнинг тафаккурини уйғотади, кинодаги бир образ бутун авлоднинг қарашини ўзгартиради, – деди Президентимиз.
ЎзА