Ижодкор-зиёлиларнинг рақамли майдондаги овози баландроқ янграши кераклиги таъкидланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви давом этмоқда.
Ҳозирги кунда мулоқот қилиш, ахборот олиш электрон платформаларга кўчмоқда.
Шундай шароитда интернетдаги ёт ғояларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш учун ижодкор-зиёлиларнинг рақамли майдондаги овози баландроқ янграши кераклиги таъкидланди.
–Шу боис, янги ташкил қилинаётган 21 та ижодий бирлашма пухта тайёргарлик кўриб, йилига камида 4 марта танловлар ўтказса, ҳозир жуда долзарб бўлган маҳалла ва жамиятдаги бирдамлик, оилани мустаҳкамлаш, ҳалол меҳнатни улуғлаш, табиатни асраш, атроф-муҳитни тоза сақлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш, энг асосийси, одамлар қалбида шукроналик, ислоҳотларга дахлдорлик, миллий ғурур туйғусини кучайтириш каби мавзуларда таъсирчан асарларни кўпайтирсалар, улардан миннатдор бўлардим, – деди Президентимиз.
Эл-юртда катта ҳурмат ва эътибор қозонган зиёлиларимиз бу ишларга ўзлари бош-қош бўлиб, бутун халқимизни “Мен Ўзбекистон фарзандиман!” деган эзгу ғоя атрофида бирлаштиришига ишонч билдирилди.
ЎзА