Транспорт-логистика соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгаймоқда
Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Европа Иттифоқи кўмагида Европа Таълим жамғармаси (ЭТФ) томонидан ташкил этилган ДАРЯ лойиҳаси Юқори даражадаги гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон делегациясига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди.
Бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси жаҳон иқтисодий тизимида муҳим транзит ва логистика майдонига айланиб бормоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик, хусусан, янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги қўшма ташаббуслар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Учрашувда миллий малака тизимини ривожлантириш, касбий стандартларни жорий этиш, Литва билан Cоде 95 сертификатлаш тизими, "яшил" кўникмалар ва электр транспорти йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув натижаларига кўра, томонлар кўникмаларни ривожлантириш ва транспорт тармоғи учун мутахассислар тайёрлашни назарда тутувчи минтақавий ҳаракат режасини келишиб олдилар.
Шунингдек, транспорт-логистика соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ва минтақада малака сертификатларини ўзаро тан олиш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида кўникмаларни ривожлантириш бўйича минтақавий "Йўл харитаси" келишиб олинди.
Гулноза Бобоева,ЎзА