Нефть нархи пасайди
Жаҳон нефть бозорида нарх тушди. Трейдерлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик ҳамда нефть таъминотига эҳтимолий таъсирни баҳоламоқда.
“Reuters” маълумотига кўра, “Brent” нефти 58 цент арзонлашиб, баррели 84,37 долларни ташкил қилди. WTI нефти нархи эса 18 цент пастлаб, 79,42 долларга тушди.
Қайд этилишича, асосий хавф Ҳурмуз бўғози орқали нефть ташишдаги узилиш билан боғлиқ.
Д.Ҳакимов, ЎзА