“Мустақиллик кубоги”да кучлилар сараланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Мустақиллик кубоги” мусобақасининг гуруҳ босқич учрашувлари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда якунланди.
[gallery-29267]
Мусобақа давомида жамоалар ҳар бир очко учун кураш олиб бориб, мухлисларга кескин ва қизиқарли ўйинлар тақдим этди. Айрим учрашувларда сўнгги дақиқаларда киритилган голлар ғолиб номини аниқлаб берган бўлса, баъзи баҳсларда дарвозабонларнинг ишончли ҳаракатлари натижага таъсир кўрсатди.
[gallery-29268]
Гуруҳ босқичида иштирокчи жамоаларнинг жисмоний тайёргарлиги, тезкор комбинациялари ва ғалабага бўлган интилиши майдонда яққол намоён бўлди. Ёш футболчиларнинг фаол ҳаракатлари ва техник маҳорати ҳам мухлислар эътиборини тортди.
[gallery-29269]
Мусобақа давомида жамоаларини қўллаб-қувватлаган мухлислар ҳам ўзига хос байрам муҳитини яратди. Қувончли лаҳзалар, ҳаяжонли вазиятлар ва спортга хос кураш руҳи фотокадрларда акс этди.
Энди мусобақанинг кейинги босқичида кучли жамоалар ғолиблик учун баҳсни давом эттиради.
Сарвар ЎРМОНОВ,
Муҳаммад АМИН,
Отабек МИРСАТОВ(сурат),ЎзА