“LexUz” жамоаси Grand-Pri ғолиби
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида “Конституциявий мулоқот: Қозоғистон – Ўзбекистон” мавзусида халқаро талабалар конференция ва олимпиада бўлиб ўтди.
Ушбу ҳуқуқий билимлар мусобақасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Юридик факультетининг “LexUz” жамоаси юқори натижа кўрсатиб, энг асосий мукофот – “Grand-Pri”ни қўлга киритди. Уларга Инсон ҳуқуқлари, давлат ҳуқуқи ва бошқарув кафедраси профессори, юридик фанлари доктори А.Гулимов ва докторант А.Турсинбаев илмий раҳбарлик қилди.

Талабалар конституциявий ҳуқуқ йўналишидаги назарий ва амалий билимларини халқаро даражада тасдиқлади. Ш.Есенов номидаги Касбий технологиялар ва инжиниринг университети ҳамда ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоанинг ҳуқуқий таҳлил кўникмалари энг юқори баҳога лойиқ деб топилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.