Иш изловчига кўмакдош
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
– Унда вилоятдаги мавжуд 3500 дан ортиқ вакант иш ўринлари таклиф этилмоқда, – дейди Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳиддин Ботиров. – Қолаверса, барча турдаги қисқа муддатли малака ошириш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ўқув курслари намойиш этилмоқда. Шунингдек, тадбирда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлар учун тижорат банкларнинг барча ресурслари тақдим этилган. Шу бугуннинг ўзида 300 дан зиёд ёшлар келгусидаги иш ўринларига эга бўлди.

– Мен Наманган давлат техника университетининг Ахборот тизимлари ва технологиялари факультетини битирдим. Ярмаркага келишимдан мақсад мутахассислигим бўйича иш топиш. Ҳозирда Қўқондаги Ипотека банкидан вакансия бўйича иш ўрни топдим ва ушбу босқичда суҳбатдан ўтишни режалаштиряпман, – дейди иш изловчи Муродилло Раҳматуллаев.

Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган бу каби бўш иш ўринлари ярмаркаси ёшларни наркотик моддалар истеъмолидан сақлаш, доимий бандлигини таъминлашда самара бермоқда.
Фарғона шаҳридаги бу каби меҳнат ярмаркалари вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам ташкил этилади.
<iframe width="1801" height="1013" src="https://www.youtube.com/embed/14cKQzL_Sbo" title="Ish izlovchiga ko‘makdosh" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов, ЎзА