Ёшлар "Заковат"да ғалаба сари интилмоқда
Бугун мамлакатимизда ёшлар сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал мусобақаси юртимиз бўйлаб билимлар беллашувига айланиб кетди. Маҳалла ёшларини ягона мақсад атрофида бирлаштирган ушбу мусобақа энг иқтидорли ва зукко йигит-қизларни кашф этишда навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Жами 36 та саволдан иборат ўйинда жамоалар ўз билимларини намойиш этиб, республика босқичи йўлланмаси учун қизғин кураш олиб борди. Ўйин якунида ҳар бир ҳудуддан 3 тадан энг кучли маҳалла жамоалари мусобақанинг республика босқичига йўл олди.

Мусобақанинг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар мос равишда 100, 60 ва 40 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.
Гулноза Бобоева, ЎзА