Ёш атлетларимиз Осиё чемпионлигига даъвогар
Ҳонгконгда енгил атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида XXII Осиё чемпионати бошланди. 31 май кунига қадар давом этадиган қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг энг сара ёш атлетлари ҳам медаллар учун баҳс олиб боради.
Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар рўйхати қуйидагича:
Йигитлар:
— Муҳаммадали Содиқов — босқон улоқтириш
— Жаҳонгир Жўрабоев — ўнкураш
— Самир Бувабеков — баландликка сакраш
— Амир Ишанходжаев — 200 ва 400 метрга югуриш, 4х400 метр аралаш эстафета
— Сарвар Мейлиев — узунликка сакраш
— Темур Насимов — 3000 ва 5000 метрга югуриш
— Беҳруз Шавкатов — 3000 метрга югуриш, 3000 метр тўсиқлар оша югуриш
— Абдуазим Раҳматуллоев — ядро ирғитиш, диск улоқтириш
— Зайниддин Равшанов — 110 ва 400 метр тўсиқлар оша югуриш, 4х400 метр аралаш эстафета
— Озодбек Саидов — 5000 метр спортча юриш
— Шерзод Зубаев — 5000 метр спортча юриш
— Азизбек Шукруллаев — 800 метрга югуриш
— Исломжон Тилаболдиев — 800 метрга югуриш
— Хурсандбек Маматсалаев — уч хатлаб сакраш
— Радмир Зарипов — уч хатлаб сакраш
— Асилбек Тўхтамуродов — 5000 метрга югуриш
— Шоҳжаҳон Ҳайруллаев — 3000 метр тўсиқлар оша югуриш
— Абдували Солоев — найза улоқтириш
— Руслан Садуллаев — найза улоқтириш
Қизлар:
— Карина Каримова — 100 ва 200 метрга югуриш
— Гўзал Маҳмудова — босқон улоқтириш
— Гулҳаё Чуллиева — 200 ва 400 метрга югуриш
— Сурайё Зарипова — 400 ва 800 метрга югуриш, 4х400 метр аралаш эстафета
— Шодиёна Раҳмонова — 400 метр тўсиқлар оша югуриш, 4х400 метр аралаш эстафета
— Маржона Сайдуллаева — 1500 ва 3000 метрга югуриш
— Дилноза Ҳошимова — 1500 ва 3000 метрга югуриш
— Моҳидил Мамажонова — 800 метрга югуриш, 4х400 метр аралаш эстафета
— Элянура Олимбоева — уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш
— Маҳлиё Каримова — диск улоқтириш
— Насима Мамирова — 3000 метр тўсиқлар оша югуриш
— Садафбону Нусратиллоева — 3000 метр тўсиқлар оша югуриш, 5000 метрга югуриш
— Паризода Талабова — найза улоқтириш
Яна Норматова — узунликка сакраш.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА