Япония чет элликларнинг мамлакатда доимий яшаши учун тўлов миқдорини кескин оширди
Япония чет элликлар учун доимий яшаш нархини кескин оширмоқда. Энди ариза бериш учун тўлов 40 доллардан 1 300 долларгача кўтарилади. Бу мамлакат тарихидаги энг катта ўсишдир.
Расмийлар даромад, пенсия бадали ва япон тилини билиш даражаси бўйича ҳам қатъий талаб жорий қилмоқда. Доимий яшаш ҳуқуқига эга шахслардан миллий ўртача иш ҳақига тенг даромад – йилига тахминан 36 000 доллар олинади.
Бош вазир Санаэ Такаичи мазкур ўзгариш иммиграция сиёсатини янада тартибга солиш, япон фуқаролари орасида чет элликлар сони ортиб бораётгани билан боғлиқ хавотирни юмшатишга қаратилганини билдирди.
Мухолиф сиёсатчилар ушбу чорани иммиграция сиёсатига зидлигини таъкидлаб, ксенофобия хавфи юзага келишидан огоҳлантирмоқда.
Айни янгилик кун чиқар юртда демографик инқироз кучайиб, ишчи кучи етишмовчилиги кузатилаётган даврга тўғри келди. Мамлакат аҳолиси 2020-2025 йиллар оралиғида 3 миллион камайди. Хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар сони эса ўсишда давом этяпти. Ўтган йил Японияга рекорд даражада – 42,7 миллион чет эллик келган.
С.Раҳимов, ЎзА