СИ агентлари чекловни тобора кўпроқ четлаб ўтмоқда
“OpenAI”, “Anthropic” ва хавфсизлик тадқиқотчилари мустақил сунъий интеллект агентларининг кутилмаган ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ ўн минглаб ҳодисани текширмоқда, деб ёзган “Axios” янгиликлар портали.
Айни жараён хавфсизлик механизмини четлаб ўтиш, ихоталанган қутидан қочишга уриниш, мониторинг тизимидан чиқиш ва дастурий таъминот агентлари орасидаги алоқани мувофиқлаштириш кўринишида намоён бўлади.
Интернет ва ташқи воситага кўпроқ кириш имконига эга бўлгани боис, сунъий интеллект ҳаракатини башорат қилиш қийинлашиб боряпти.
Тадқиқотчилар анъанавий чеклов тўсиқни четлаб ўтиш йўлини мустақил равишда излай оладиган мухтор тизим учун етарли бўлмаслигидан огоҳлантирмоқда. Хуллас, АҚШ ва Европа Иттифоқида СИ агентини ишлаб чиқиш ва бундай қурилмадан фойдаланиш учун янада қатъий қоида зарурлигига оид мунозара кучаймоқда.
С.Раҳимов, ЎзА