G7 бозорни барқарорлаштириш учун 100 миллион баррель ёнилғи захирасини истеъмолга чиқаради
G7 мамлакатлари Халқаро энергетика агентлиги орқали келишилган тарзда 100 миллион баррель нефть ва бошқа турдаги захирани тўрт ой давомида истеъмолга чиқаради. “Катта еттилик” етакчилари дунё энергетика бозорида юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун биргаликда уюштирган виртуал мулоқот якуни бўйича қабул қилган баёнот шундан гувоҳлик беради.
G7 давлатлари бир-бирига ёнилғи экспорт қилиш чекловидан воз кечиш ниятини ҳам маълум қилган. Бундан ташқари тадбирда Ҳурмуз бўғози бўйлаб кема қатновини тиклашга чақириқ ҳам янгради.
С.Раҳимов, ЎзА