ChatGPT Наполеоннинг 217 йиллик кодланган мактубини ўқиди
“GPT-6 Astra modeli” 1809 йил баҳорида Наполеон буйруғи билан генерал Огюст Мармонга юборилган сирли ҳарбий жўнатмани ўқишга муваффақ бўлди. Махфий белгилар ёрдамида битилган бу хатни икки асрдан кўп вақт давомида ҳеч ким ўқий олмаган.
“Sentinel One” муҳандиси Картер Черч сўзларига кўра, AI ҳужжат тасвирини таниган, 175 қўлда ёзилган сўзларни таҳлил қилган, белги турини аниқлаган ва тахминан олти соат сирни очиш учун код ёзган. Сирланган матнда француз, поляк ва бавар қўшинлари жойлашуви ҳақидаги маълумот мавжуд экан.
Италия вице-қироли Эжен де Богарне қароргоҳида тайёрланган ҳужжатни Наполеон шахсан ёзмаган. Черч тўлиқ матн, жадвал ва натижани тиклаш имконини берувчи дастур кодини эълон қилди.
С.Раҳимов, ЎзА