Япония 2040 йилга келиб 10 миллион СИ роботи яратмоқчи
Япония ҳукумати робот техникаси соҳасида янги стратегия эълон қилди. Ушбу ҳужжатга кўра, 2040 йилга келиб ушбу мамлакатда 18 иқтисодий йўналишда тахминан 10 миллион сунъий интеллектга асосланган робот жойлаштирилиши кўзда тутилган.
Мазкур қурилмалардан ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, қарияларни парвариш қилиш, инфратузилмани таъмирлаш, табиий офатни бартараф этиш ва мудофаани кучайтиришда фойдаланиш кутиляпти. Умуман, ташаббус кун чиқар юртнинг камайиб бораётган ишчи кучини қоплашга қаратилган.
Бундан ташқари ҳукумат моддий дунёда тегишли вазифани бажаришга қодир СИ тизимини ривожлантиришга 2,6 миллиард доллар ажратишни режалаштирган.
С.Раҳимов, ЎзА