Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида мактаб таълими тизимида ҳам салмоқли ютуқларга эришилди. Бу ютуқлар таълимни жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, мамлакатимизда ўқитувчилик касбининг мавқеини юксалтиришдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятли. Бу ютуқлар гарчи бисёр бўлса-да, биз уларнинг 35 тасини келтирмоқдамиз:
1. 11 йиллик умумий ўрта таълим тизими қайта жорий этилди.
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилиб, мактабга тайёрлов ва умумий таълимни ягона тизим асосида ривожлантириш йўлга қўйилди.
3. Мактабгача таълим қамрови сезиларли оширилиб, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 78 фоизга етказилди.

4. Иқтидорли болаларни аниқлаш ва улар билан тизимли ишлаш тизими кучайтирилди.
5.Ўқувчиларни замонавий касбларга тайёрлаш мақсадида STEM, IT, робототехника ва муҳандислик йўналишларини ривожлантиришга эътибор кучайтирилди.
6. Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, замонавий таълим шакллари ва принциплари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.
7.Замонавий мактаблар қуриш, мавжуд мактабларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилди.
8. Мактаб ўқувчиларини ташиш учун “Мактаб автобуси” каби транспорт хизматларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилди.

9. Электрон кундалик тизими жорий қилиниб, таълим жараёнини рақамлаштириш ва шаффофликни оширишга хизмат қилди.
10. Президент мактаблари ташкил этилди ва республика ҳудудларида уларнинг тармоғи шакллантирилди.
11. Ижод ва санъатга ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи яратилди.
12. Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг халқаро фан олимпиадаларидаги натижалари сезиларли даражада ошди.

13. Халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозларини катта миқдордаги пул мукофотлари билан рағбатлантириш тизими кучайтирилди.
14. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.
15. Мактаб таълими тизимида мажбурий меҳнатга чек қўйилиб, ўқитувчиларни пахта ва бошқа мажбурий жамоат ишларига жалб қилишга йўл қўйилмайдиган ҳуқуқий механизмлар кучайтирилди.

16. Педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизими такомиллаштирилиб, ўқитувчиларнинг иш ҳақи сезиларли оширилди.
17. “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва кафолатлари қонун даражасида мустаҳкамланди.
18. Директорлар жамғармаси орқали фаол ва юқори натижа кўрсатаётган педагогларни моддий рағбатлантириш тизими жорий этилди.
19. Тегишли миллий ва халқаро сертификатларга эга педагогларга сертификат тури ва даражасига қараб қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўланмоқда.
20. Ўзбекистон илк бор PISA, PIRLS ва TIMSS каби халқаро таълим сифатини баҳолаш дастурларида иштирок этди.

21. Таълим тизимида ўқувчиларнинг фақат билимни ёдлаш эмас, балки мантиқий ва танқидий фикрлаш, билимларни амалиётда қўллашга асосланган компетенцияларини ривожлантиришга эътибор кучайтирилди.
22. Президент ва ихтисослаштирилган мактабларда халқаро таълим дастурлари ҳамда хорижий дарсликлар асосида ўқитиш йўлга қўйилди.
23. Мактабларда ўқувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

24. Юқори синф ўқувчиларини мактабнинг ўзида касбга йўналтириш ва касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий этилди.
25.Республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун олий таълим муассасаларига имтиёзли, жумладан белгиланган ҳолатларда имтиҳонсиз қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилди.
25. Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси мустақиллик йилларида бир неча баробар ошди.
26. Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилди.
27. Умумий ўрта таълимдан кейин техникумларда касб-ҳунар эгаллаш ва таълимни давом эттиришнинг янги тизими шакллантирилди.
28.Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида ҳужжат топшириш ва ариза беришнинг онлайн шакли кенг жорий этилди.

29.Имконияти чекланган болаларнинг умумтаълим мактабларида тенгдошлари билан бирга таълим олиши учун инклюзив таълим шароитлари яратилмоқда.
30. Бошланғич синф ўқувчилари бепул дарсликлар билан таъминланмоқда.
31. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ўтказилиб, ғолиб ва совриндор мактаблар пул мукофотлари, республика босқичи ғолиблари эса хорижга таълим саёҳатлари билан рағбатлантирилмоқда.
33. Нодавлат таълим сектори ривожланиб, хусусий мактаблар тармоғи кенгайди.

34.Мактабларда янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик материалларини яратиш ва жорий этиш тизими янгиланди.
35.Мактаб таълимида ўқувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги рағбатлантириш тизимлари — олтин ва кумуш медаллар, олимпиада ва бошқа танловлар ғолибларини рағбатлантириш амалиёти кенгайтирилди.
Таълимга сармоя келажакка сармоядир. Бу борадаги ютуқларнинг барчаси «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади», деган эзгу ғоянинг амалдаги ёрқин ифодасидир.
Назокат Усмонова,
ЎзА мухбири