“UniKids” мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қарши давлат университети қошида ташкил этилган “UniKids” мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
250 нафар тарбияланувчига мўлжалланган мазкур таълим муассасасида болаларнинг ҳар томонлама камол топиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Гуруҳ хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик усул ва ёндашувлардан фойдаланилади.
Муассасада болаларнинг интеллектуал, ижодий ва жисмоний ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашга қаратилган дастурлар амалга оширилади.
“UniKids” мактабгача таълим ташкилотининг фаолият бошлаши мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, болаларни сифатли таълим билан қамраб олиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир амалий натижаси бўлди.
Тадбирда вилоят раҳбари М.Азимов ҳам иштирок этди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири