26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-13 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
25-27 июнь кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА