Туркияда завод портлади, 17 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Измир вилоятидаги "Habash" металлургия заводида портлаш юз бериб, 17 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса таъмир вақтида содир бўлган.
Вилоят ҳокими Сулаймон Элбон билдиришича, кўтарма ускуна темир эритиладиган мослама устига қулаб, газ қувурига шикаст етказган. Завод ишчиси айтишича, кран сими узилиши оқибатида тахминан 120 тонна эриган металл тўкилган. Фожиа юз берган жойда қарийб 200 нафар ходим ишлаётган эди.
Фожиа сабабини аниқлаш учун беш киши қўлга олинди. Терговга тўрт нафар прокурор жалб этилган. Қутқарув-қидирув амалиёти давом эттириляпти.
Мусулмон Зиё, ЎзА