АҚШ – Эрон: дастлабки ядровий келишув яқин
АҚШ ва Эрон тез орада Қатар ва Покистоннинг янги ташаббуси доирасида Теҳроннинг ядровий дастури бўйича дастлабки келишувга эришиши мумкин. Битим Ислом Республикасида уранни бойитиш 3,67 фоизгача чекланишини назарда тутади. Бу ҳақда “Al Arabiya” ўз манбаларига таяниб хабар тарқатган.
– Қатар ва Покистоннинг янги таклифи Вашингтон ҳамда Теҳрон ўртасидаги жиддий музокара жараёнини қайта жонлантиради, – дейилган хабарда. – Теҳрон АҚШнинг шартини қабул қилди.
Томонлар Эрон урани бойитилиш даражасини пасайтиришга келишяпти. Аслида, Вашингтон бу миқдорни 60 фоизга тушириш тарафдори.
Шунингдек, Теҳрон ушбу жараёнга кўмаклашиш учун учинчи давлатни жалб қилиши имконияти кўриб чиқилаётганини айтган. Бундан ташқари Халқаро атом энергияси агентлиги (МАGАТE) мутахассисларининг Ислом Республикасига қайтиши шарти ишлаб чиқиляпти. Бинобарин, экспертлар ваколати доираси ҳали аниқланмаган.
Келишувга эришилса, АҚШ Эроннинг 6-9 миллиард доллар музлатилган маблағини қайтариши мумкин.
Дарвоқе, мазкур ташаббус Ҳурмуз бўғози дарҳол очилиши ва денгиз қамали бекор қилинишини ҳам тақозо этади.
С.Раҳимов, ЎзА