АҚШ демократлари Украина учун 15 миллиард доллар ажратмоқчи
АҚШ Конгрессига оралиқ сайловда устунликка эришган демократлар Киев учун тахминан 15 миллиард долларга тенг янги ҳарбий ёрдам лойиҳасини муҳокама қиляпти. Бу ҳақда "Financial Times" Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасидаги Демократик партия вакилига таяниб хабар эълон қилган.
Трамп АҚШ ташқи сиёсати устидан назоратни сақлаб қолади, демократлар эса Конгресснинг бюджет ваколати ва парламент назоратидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш ниятида.
Қишдан олдин Украина энергетика секторига кўмаклашиш тезкор устувор вазифа бўлади. Қонун чиқарувчилар жорий Конгресс тугагунига қадар қабул қилиниши кутилаётган йиллик АҚШ Мудофаа ваколатномаси қонуни (NDAA)га қўшимча қўллаб-қувватлов чораси киритишга умид қилмоқда.
Шунингдек, ҳаво мудофааси тизими учун тутиб қолувчи ракеталар етказиб бериш, разведка ёрдами ва “Starlink“ сунъий йўлдош алоқа тизими ишлаши муҳокама қилинмоқда.
Демократлар Россияга қарши санкцияга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқчи. Таъкидланишича, Грэм қонуни қайта кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари Трамп маъмуриятининг ташқи сиёсат қарорлари, унинг вакиллари, жумладан махсус элчилар Уиткофф ва Кушнернинг бизнес манфаатлари текширилади. Бинобарин, айни жараёнда демократлар имконияти чеклангани ҳам айтилмоқда.
– Республикачилар қўллаб-қувватловисиз демократлар Президентнинг қонунчилик ташаббусларига вето қўйиш ҳуқуқини бекор қила олмайдилар, – дейилган хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА