Трамплинчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль жамғарди
Ҳонг Конгда трамплин спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, жами 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.
Жумладан, мусобақанинг якка сакраш йўналишида Жаҳонгир Баҳодиров, синхрон сакраш баҳсларида Диана Смирнова ва Светлана Каспарян жуфтлиги шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Кумуш медаль эса якка сакраш йўналишида Аҳрорбек Юсупов томонидан қўлга киритилди. Бронза медалларига келсак, якка сакраш дастурида Муҳаммаджон Эргашалиев, Светлана Каспарян, Фирдавс Ибрагимов ва Лола Аҳмедова шоҳсупага кўтарилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини юқори натижалар билан якунлаб, қитъадаги етакчи жамоалар қаторида эканини яна бир бор намоён этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА