Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатида 3 та медалли бўлди
Вьетнамнинг Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича давом этаётган U23 Осиё чемпионатида аёллар кураши баҳслари ўтказилмоқда.
Аёллар кураши баҳсларининг илк куни терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди.
-59 кг. вазн тоифасида гиламга чиққан Лайлохон Собирова қитъанинг тенгсиз аёл курашчиси эканини исботлади.
У биринчи даврада вьетнамлик Ти Нго, иккинчи босқичда қирғизистонлик Акилай Чинбаева, 1/2 финалда қозоғистонлик Виктория Хусаинова, ҳал қилувчи финал беллашувида ҳиндистонлик Нехани мағлубиятга учратди.
Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Фируза Есенбаева (-68) кумуш, Нилуфар Нурмуҳаммедова (-50) бронза медалига эга чиқди.
Бугун, 25 май куни аёллар кураши баҳслари давом этса, эртадан эркин курашчилар баҳсларга киришади.
Чемпионат 1 июнга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА