Футзал: Олий лига 12-тур ўйинлари давом этмоқда
Шу кунларда пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати Олий лига баҳсларининг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 25 май куни 12-турнинг учинчи кунги баҳсларида "Бунёдкор" "Локомотив" жамоаси билан, "Максам-Чирчиқ" жамоаси Жиззахнинг "BMB PFC" вакиллари билан, Бухоронинг "Oil Star" футзалчилари ОКМК жамоаси билан рўбарў келади.

Кеча ўтказилган ўйинларда SQB футзал жамоаси “Нефтчи”ни 6:0 кўринишида доғда қолдирган бўлса, “Динамо” — “Қизилқум”, тўқнашувида 4:2 ҳисоби қайд этилди. “Сурхон” жамоасининг майдонга тушмаганлиги сабабли “Насаф”га техник ғалаба тақдим этилди.
12-турнинг илк кунги учрашувларида “Динамо” – “Нефтчи – 2:2, “Насаф” – “Қизилқум” – 6:0, SQB – “Сурхон” – (+:-) ҳисоблари қайд этилганди.
Олий лига ўйинларининг сўнгги тури 28 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА