Товламачи аёл ушланди
Хавфсиз ва соғлом юрт кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида қизилтепалик аёлнинг найранглари фош этилди.
Қизилтепа тумани ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда жиянининг таниши бўлган қизнинг шахсий маълумотлари, фотосурат ва видеоларини ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 1400 АҚШ доллари талаб қилиб келаётган аёл мазкур пулларни олаётган пайтда қўлга олинди.

Аввал ҳам жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган ва қилмишидан хулоса чиқармаган аёл бу гал ҳам товламачилик сабаб қонун олдида жавоб беришга мажбур.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири