Инсон саломатлиги йўлидаги фидойилик эътирофга лойиқ
Шифокорлик — инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш, беморларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, юксак касбий маҳорат ҳамда масъулиятни талаб этадиган шарафли касб. Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган фидокорона меҳнат, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган фаолият доимо юксак эътирофга муносибдир.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Навоий вилояти Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Фазлиддин Усмонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур мукофот Ф.Усмоновга соғлиқни сақлаш тизимидаги самарали фаолияти, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги хизматлари учун берилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири