Тошкентда интернет янада тезлашди: Beeline Uzbekistan тармоқ рефармингини амалга оширди
Beeline Uzbekistan Тошкентда частоталарни рефарминг қилишни ўз ичига олган кенг кўламли тармоқ модернизациясини амалга оширди. Натижада мобил интернет тезроқ ва барқарорроқ ишлай бошлади — айниқса зич шаҳар қурилиши шароитида.
Рефарминг — бу янги база станцияларини қурмасдан тармоқ сиғимини ва узатиладиган маълумотлар ҳажмини ошириш имконини берувчи радиочастоталарни қайта тақсимлаш жараёнидир. Ушбу жараён доирасида оператор LTE 2100 қўшимча диапазонидан фойдаланишни бошлади, бу диапазон аллақачон пойтахтдаги барча интернет-трафигининг тахминан 15 фоизини таъминламоқда.
Бундан ташқари, компания LTE Low-Band ускуналарини жорий этди — бу бинолар ичида барқарор сигнал таъминлаш учун мўлжалланган технология бўлиб, фойдаланувчилар учун узлуксиз алоқа энг муҳим бўлган жойларда сифатли уланишни кафолатлайди.
Модернизация натижасида маълумотларни узатиш тезлиги (DL User Throughput) 40 фоиздан кўпроққа ошди. Мисол учун, аввал тахминан 10 сонияда юклаб олинган файл энди 6 сонияда юкланади.
Фойдаланувчилар ҳам интернетдан янада фаолроқ фойдаланмоқда: 2025 йилга нисбатан истеъмол қилинадиган трафик ҳажми 60 фоизгача ошди. Тошкентда ҳафтасига юклаб олинадиган маълумотлар ҳажми 4 560 ТБ га етди — бу тахминан 900 миллион юқори аниқликдаги фотосуратни юклаб олиш ёки 600 000 соатдан ортиқ сифатли видеони томоша қилишга тенгдир.
«Рефарминг бизга частота ресурсларини янада мослашувчан бошқариш ва мавжуд инфратузилмадан самаралироқ фойдаланиш имконини беради. Бу бевосита мобил интернет сифатига таъсир қилади ва рақамли хизматларни мижозларимиз учун янада қулайроқ қилади», — деди Beeline Uzbekistan технологиялар ва инновациялар бўйича директори Гедиз Сезгин.
Тошкентдаги тармоқ модернизацияси Beeline Uzbekistan'нинг рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва бутун мамлакат бўйлаб фойдаланувчилар учун хизмат сифатини оширишга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисмидир.
Beeline Uzbekistan ҳақида
Beeline Uzbekistan («Unitel» МЧЖ) 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб ушбу савдо белгиси остида рақамли оператор сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания мамлакатдаги йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. 2 000 дан ортиқ ходимга эга Beeline Uzbekistan Top Employer 2024, 2025 ва 2026 сертификатига сазовор бўлган.
Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. VEON 2006 йилдан буён Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига 1,6 млрд АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган.
VEON – 150 миллиондан ортиқ алоқа хизмати мижозлари ва тахминан 120 миллион ойлик фаол рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган рақамли оператордир. Компания дунё аҳолисининг 6 фоиздан ортиғи истиқомат қиладиган 5 мамлакатда фаолият юритади ва технологияларга асосланган хизматлари орқали инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшмоқда. VEON бош қароргоҳи Дубайда жойлашган бўлиб, акциялари NASDAQ биржасида сотилади. Батафсил маълумот: www.veon.com.
Sayt: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan