Тест синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
2026-2027 ўқув йилида давлат олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга қадар (10 кун) бўлиб ўтади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена эса 15:00 да бошланади. Абитуриентлар тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси» my.uzbmb.uz сайти орқали тақдим этилмоқда. Абитуриентлардан ўзларига тегишли рухсатномани юклаб олишлари ҳамда чоп этиб қўйишлари сўралади.
Абитуриентлар рухсатномада кўрсатилган манзилдаги бинода, белгиланган сана ва сменада тест синовларида иштирок этади. Бошқа ҳудуд, кун ёки сменада тест топширишга рухсат берилмайди.
Тест синовига келувчилар паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиши керак.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечиккан абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Барча абитуриентлар рухсатномаларини ўз вақтида юклаб олишлари лозим.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА