Сурхондарёда Темир йўл транспорт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Август ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган Темир йўл транспорт ходимлари куни муносабати билан “Термиз минтақавий темир йўл узели” филиали томонидан “Темирйўлчилар” маданият саройида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Термиз темир йўл бекати, шохобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими шахсий таркиби, соҳа фахрийлари ҳамда темир йўл тизими ходимлари иштирок этди.
[gallery-30670]
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва тизим самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр билдирди.
Байрам муносабати билан хизмат вазифаларини намунали бажариб, юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ ходимлар филиал раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якунида Термиз гарнизони ҳарбий оркестри ижросидаги Ватанни улуғловчи қўшиқлар байрам иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА