Сурхондарёда “Жажжи нурли юлдузлар” аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган “Жажжи нурли юлдузлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.
Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган танловда мактабгача таълим ташкилотларининг жамоалари иштирок этди.
Кичкинтойлар қўшиқ, рақс, саҳна кўринишлари ва фольклор намуналари орқали ўз истеъдодларини намоён этди. Чиқишларда миллий урф-одатлар, қадриятлар ва халқ ижодиёти намуналарига алоҳида эътибор қаратилди.
Кўрик-танловда иштирокчиларнинг ижодий ёндашуви, саҳна маданияти, жамоавий чиқиш маҳорати, миллий анъаналарни бадиий ифодалаши ва ижро маҳорати ҳакамлар томонидан баҳоланди.
[gallery-30822]
Якуний натижаларга кўра, Қумқўрғон туманидаги 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Сурхон юлдузлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Бойсун туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Алпомиш авлодлари” жамоаси иккинчи, Музработ туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Кўзмунчоқ” жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Танлов болажонларнинг ижодий қобилияти ва истеъдодини намоён этиш, уларни рағбатлантириш, шунингдек, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА