Спорт гимнастикачиларимизнинг навбатдаги муваффақияти
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича тажрибали мураббий В.Байдин хотирасига бағишланган халқаро очиқ чемпионат бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари бўйича спорт мактаби тарбияланувчилари муносиб ҳимоя қилиб, жами 11 та медални қўлга киритди.

Жумладан, чемпионатнинг кўпкураш дастурида Фарзона Холмирзаева ғолиб бўлган бўлса, Дилнура Мамаражабова кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, SU финал баҳсларида Фарзона Холмирзаева эркин машқ дастурида навбатдаги олтин, таяниб сакраш ва баланд-паст қўшпоя йўналишларида кумуш, якка чўп баҳсларида эса бронза медалини қўлга киритди. Дилнура Мамаражабова эса якка чўп дастурида иккинчи кумуш медалига эга чиқди.
SUN финалларида эса Азиза Каратаева баланд-паст қўшпоя йўналишида кумуш, эркин машқларда бронза медалига эга чиқди. Азиза Жалғасбаева якка чўп дастурида кумуш, эркин машқ баҳсларида эса бронза медаль билан кифояланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА