“МБ Шахмат юлдузлари” турнири болажонларга завқ бағишлади
Шу кунларда пойтахтимизда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда “МБ Шахмат юлдузлари” болалар шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.
Болалар шахматини ривожлантириш, ёш авлод ўртасида интеллектуал спортни оммалаштириш ҳамда иқтидорли шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган мусобақада 64 нафар ёш шахматчи иштирок этмоқда.

Турнир рапид йўналишида ўтказилмоқда. Ҳар бир партияга 10 дақиқалик вақт назорати билан тақдим этилган.

Беллашувлар Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳакамлар ҳайъати томонидан халқаро қоидаларга мувофиқ бошқарилаётгани туфайли ёш шахматчиларга нуфузли турнирларда қатнашаётгандек руҳият бағишламоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА