Сирдарёлик ўқувчилар “Мактаб лигаси”да беллашмоқда
Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган “Мактаб лигаси” спорт мусобақалари қизғин давом этмоқда.
Мазкур мусобақаларда ўқувчи-ёшлар спортнинг 9 тури ҳамда “Қувноқ стартлар” шартлари бўйича ўзаро беллашмоқда.
Боёвут туманидаги 19-умумтаълим мактабида ҳам волейбол бўйича мусобақалар ташкил этилди. Унда ўқувчилар ўзаро куч синашиб, ўзларининг чаққонлиги, тезкорлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этмоқда.
[gallery-32038]
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтаётган мусобақалар ўқувчи-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлашга хизмат қилмоқда.
Умид ОБИДЖОНОВ (сурат), ЎзА