Самбочиларимиз ШҲТ очиқ турнирида 1-ўринни эгаллади
Россия пойтахти Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг спортчилари иштирокида ўтказилаётган ШҲТ очиқ кубогининг самбо мусобақаларида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.
Нуфузли мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та давлат вакиллари орасида 7 та совринли ўринни қўлга киритган ҳолда умумжамоада 1-ўринни эгаллади.
Маҳоратли самбочиларимиз шиддатли курашларда 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эгалик қилди.
Ўз вазн тоифаларида Сардор Олимжонов ва Мухлиса Турдиева спорт самбосида, Шариф Кушаев ва Мирзатилла Эгамназаров жанговар самбо беллашувларида олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Шоҳжаҳон Ғолибов, Муҳаммадюсуф Юсуфжонов ва Шоҳида Хонтўраева совринли ўринлар соҳиби бўлди.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА