Салқинлик бағридаги болалик
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёзнинг жазирама кунларида кузатилаётган юқори ҳарорат шароитида болалар учун сув энг севимли машғулотлардан бирига айланмоқда. Айниқса, кундузги соатларда улар салқин сувда ўйнаб, ёзги таътилнинг завқли онларини мазмунли ўтказмоқда.
Фоторепортажда ёзнинг иссиқ кунларида сув билан ўйнаб, қувончга тўлган болаларнинг беғубор лаҳзалари акс этган. Қувноқ кулгу, самимий табассум ва шодон кайфият уларнинг ёзги таътилига ўзига хос файз бағишламоқда.
[gallery-30481]
Болалар учун сув билан ўйнаш нафақат жазирамадан салқинланиш, балки дўстлари билан мароқли вақт ўтказиш, беғубор болаликнинг унутилмас хотираларини яратиш имконияти ҳамдир.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА