Россия делегацияси Атлантада
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раҳбарлигидаги делегация G20 мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувида қатнашиш мақсадида Жоржия штати маъмурий маркази Атланта шаҳрига етиб борди.
РФ давлат оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, ҳукумат самолётининг Москва – Атланта парвози, жумладан, мақом жиҳатидан нодўстона деб ҳисобланадиган давлатлар ҳудуди орқали ўтиши ҳисобига 20 соат-у 10 дақиқани ташкил этган.
30-31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу тадбир жорий йил 14-15 декабрга белгиланган, Майами яқинидаги Дорал шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган G20 саммити олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Аввалроқ Президент матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин Майамидаги асосий анжуманда шахсан иштирок этиши масаласида ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини билдирган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА