Германия ва Украина жанговар роботни синовдан ўтказди
Германиянинг “ARX Robotics” ва Украинанинг “Roboneers” компаниялари фронтда қўллашга мўлжалланган қуролланган ер усти роботини синовдан ўтказди. "Gereon" номли платформага масофадан бошқариладиган "Saber" қурол модули ўрнатилади. Биринчи тизимни 2026 йил охирига қадар Украина Қуролли кучларига етказиш режалаштирилган.
Бундай робот разведка олиб боради, юк ташийди, ярадорни кўчиради ва дронга қарши курашади. Мосламага милтиқ ёки граната отувчи аслаҳа ўрнатиш мумкин. Мазкур тизим хавфли ҳудудга кирмасдан, масофадан туриб ҳаракатланиш имконини беради.
Томонлар ўртасидаги тегишли келишув Германия Канцлери Фридрих Мерцнинг октябрь ойидаги Киевга ташрифи чоғида имзоланган. Дарвоқе, ГФР мудофаа вазири Борис Писториус Мюнхендаги “Helsing” компаниясида ҳарбий соҳада сунъий интеллект технологиясини ривожлантириш бўйича эришилган натижалар билан ҳам танишяпти.
Мусулмон Зиё, ЎзА