Ренесанс: тарихи ва ўзига хос хусусиятлари
Сойиб Саидович РАУПОВ Профессор тарих фанлари номзоди Бухоро давлат университети Бухоро, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада Ренесанс сўзининг моҳияти очиб берилиб, унинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича тахлил қилинган. Асосий эътибор Шарқ ва Ғарб ренесанси орасидаги умумий ва фарқ қилувчи жиҳатлар тахлилига бағишланган. Шарқ Уйғониш даврида Европа Ренесанс даврининг асосий белгилари: жўшқин ижодий фаолият, улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилгани, ақлни ҳайратга солувчи бемисл асарларнинг яратилгани, шунга қарамасдан айрим ўзига хос жиҳатлар мавжудлиги асослаб берилган.
Таянч сўзлар: Шарқ ва Ғарб Ренесанси, гуманизм, атеизм, Шарқ Ренесансининг ўзига хос хусусиятлари, фозил жамият, комил инсон.