Қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган
Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Самарқанд туманида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган чойхона фаолияти ўрганилди.
Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги чойхона лойиҳа-техник ҳужжатларисиз газ тармоғига улангани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 110 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Айни пайтда бу каби назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА