Қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди
Тошкент қишга шайми? Шаҳар расмийлари ноқулай об-ҳавога қарши юзлаб техника ва бригадаларнинг тайёргарлигини кўздан кечирди.
Тошкент шаҳрида қишки мавсумга тайёргарлик доирасида кенг қамровли кўрик ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Обид Мўминов ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Мухтор Муҳиддинов иштирок этди.

Кўрикдан мақсад – қишнинг ноқулай об-ҳаво шароитида тезкор ва самарали хизмат кўрсатишга техникаларнинг тўлиқ шайлигини таъминлаш. Тадбирда 275 та авария-тиклаш бригадаси, 700 дан ортиқ транспорт воситаси ва махсус техникалар намойиш этилди. Уларнинг созлиги, жиҳозланиши ва фавқулодда вазиятларда узлуксиз ишлашга тайёрлиги синчиклаб баҳоланди.

Тошкент шаҳрида қишки мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган кенг қамровли кўрик, шаҳарнинг ноқулай об-ҳаво шароитида тезкор ва самарали хизмат кўрсатиш учун техник воситалар ҳамда кучларнинг тўлиқ шайлигини тасдиқлади.

Тадбир давомида мавжуд ускуналарнинг созлиги баҳоланиб, фавқулодда вазиятларда узлуксиз ишлашга тайёрлиги ҳамда хизматга жалб этиладиган ресурсларнинг тақсимоти назорат ўтказилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Санжар Тошпўлатов, ЎзА