Қимматли қоғозлар бозори ўсди (+видео)
Корпоратив облигациялар чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 баробар ошиб, 8,2 трлн сўмдан ошди. Уларнинг бирламчи ва иккиламчи бозордаги савдо ҳажми эса 6,1 трлн сўмни ташкил этиб, йил давомида 8 баробардан кўпроқ ўсди.
Шунингдек, бозорда илк бор 200,9 млрд сўмлик ипотека облигациялари чиқарилди. Умумий қиймати 100 миллион долларга тенг бўлган бешта валюта облигацияси чиқарилиши ҳам рўйхатга олинди.
“Тошкент” республика фонд биржасида 2026-йилнинг 10 ойи давомида қимматли қоғозлар савдоси ҳажми 16,6 трлн сўмни ташкил этди. Тузилган битимлар сони эса 2,8 баробарга ўсиб, қарийб 1,1 миллионтага етди.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА