Ўзбекистонда дивиденд тўловлари ҳажми 6 баробардан зиёдга ошди (+видео)
10 ойда мамлакатдаги акциядорларга Марказий депозитарий орқали жами 7,8 трлн сўмдан ортиқ дивиденд тўлаб берилди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон капитал бозорининг 2026-йил январь–октябрь ойларидаги фаолиятига оид маълумотларни эълон қилди.
2026 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги акциядорларга Марказий депозитарий орқали жами 7,8 трлн сўмдан ортиқ дивиденд тўлаб берилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 баробардан кўпроқни ташкил этади.
Ҳисобот даврида мамлакатдаги акциядорлар сони 10,8 фоизга ўсиб, 1 млн 122 минг нафардан ошди. Уларнинг асосий қисмини жисмоний шахслар ташкил этмоқда.
Хусусан, жисмоний шахслар бўлган акциядорлар сони бир йилда 108 мингдан зиёдга кўпайиб, 1 млн 56 минг нафарга етди. Облигация эгалари сони эса 1,8 баробарга ошиб, 4 минг нафардан ошди.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА